“Ўзбекнефтгаз”: “Порахўр майорнинг ”Чинобод нефть база” МЧЖга алоқаси йўқ"

Жамият

image

Аввалроқ, Янгийўл туман ички ишлар бўлимининг майор унвонидаги масъул ходими маҳаллий фуқарони “Чинобод нефть база” масъулияти чекланган жамиятининг филиалларидан бирига раҳбарликка тайинланишида ёрдам беришини айтиб, бунинг учун ундан 50 минг АҚШ доллари талаб қилгани, келишилган пулнинг 10 минг АҚШ долларини Тошкент шаҳрида жойлашган Ички ишлар вазирлиги марказий госпитали ёнида олаётганда қўлга тушгани ҳақида хабар берган эдик. 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ мазкур ҳолат бўйича расмий баёнот берди. Унда қайд этилишича, “Чинобод нефть база” МЧЖда ҳеч қандай филиал мавжуд эмас. Қўлга олинган ИИБ ходимининг ҳам нефть базага алоқадор жойи йўқ.

“Коррупцияга қарши курашиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тузилмасида ўзгариш қилинди ва муҳим қадам ташланди. Бошқарув раисининг буйруғига асосан режали, мавзули, тезкор ва масофавий ўрганишлар ҳамда хизмат текширувлари ўтказиш учун “Молиявий ва комплаенс назорати” департаменти ташкил этилди.

Ушбу департамент айнан комплаенс соҳасидаги қонун, қоида ва стандартларга мувофиқликни, шу жумладан, коррупцияни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар бажарилишини ҳамда манфаатлар тўқнашувларини меъёрий ҳужжатларга асосан бошқарилишини назорат қилади, масъул мансабдор шахслар фаолияти бўйича мақсадли ўрганишларни ўтказади”, дейилади баёнотда. 

Акциядорлик жамияти ўз баёнотида “Ўзбекнефтгаз” “Коррупциясиз соҳа”га айланганига ишонтиришга уринади. 

Шунингдек, агар соҳага оид қонун бузилиш ҳолатларига учралса, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг (71) 207-27-72 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилиш эслатилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекнефтгаз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг