Тошкент вилоятида майор 10 минг доллар пора билан ушланди

Жамият

image

Тошкент вилояти Янгийўл туманида майор унвонидаги ички ишлар ходими 50 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда ушланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” эфирида маълум қилинди.

Маълум бўлишича, Янгийўл туман ички ишлар бўлимининг майор унвонидаги масъул ходими маҳаллий фуқарони “Чинобод нефть база” масъулияти чекланган жамиятининг филиалларидан бирига раҳбарликка тайинланишида ёрдам беришини айтиб, бунинг учун ундан 50 минг АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ ходимларининг Прокуратура органлари билан ўтказган тезкор тадбири давомида у келишилган пулдан 10 минг АҚШ долларини Тошкент шаҳрида жойлашган Ички ишлар вазирлиги марказий госпитали ёнида олаётган вақтида ушланди.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъул ходими 50 минг доллар пора билан ушлангани ҳақида хабар берган эдик. У тадбиркорга ер ажратиш учун 1,4 миллион доллар талаб қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция

Баҳолаганлар

546

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг