Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили сайланди
Жамият
−
05 Февраль 2021
6338Аввал хабар берганимиздек, бугун, 5 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтяпти.
Сенати мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Феруза Фарходовна Эшматовани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) этиб сайлаш тўғрисида Олий Мажлис Сенатининг қарори қабул қилинди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.
Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси этиб Малика Акбаровна Қодирхонова сайланди.
Маълумот учун, Феруза Эшматова Улуғбек Муҳаммадиев ўрнига Омбудсман этиб сайланди.
Феруза Эшматова 1979 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. 2000 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Юридик фанлар доктори.
2002-2015 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида фаолият юритган. 2015-2020 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлган. 2020 йилдан ҳозирга қадар Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси сифатида ишлаб келган.
LiveБарчаси