Ходимларни дам олиш куни ишлатган мулозим 41 млн сўм жаримага тортилди

3-саҳифа

image

Ходимларни дам олиш куни ишлатган мулозим 41 млн 200 минг сўм жаримага тортилди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) хабар берди.

Қайд этилишича, Омбудсманга “Сирдарё сув таъминоти” АЖ Ховос туман бўлими ходимлари дам олиш ва байрам кунлари мажбуран ишга жалб қилинаётгани ҳақида мурожаат келиб тушган.

Мурожаат Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда вилоят Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилган.

Текширувда ходимларнинг тушунтириш хатлари, Telegram тармоғидаги видеолар ҳамда ишга чиқишга чақирилган аудиоёзувлар ўрганилган. Натижада ходимларнинг дам олиш кунлари ишга жалб қилингани ўз тасдиғини топган.

Ўрганиш якунида бўлим бошлиғи А.П. га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси (меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) 1-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 41 млн 200 минг сўм жарима тортилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурафшон шаҳар Ёшлар ишлари бўлими раҳбари Миркарим Аҳмаджоновнинг маҳалла ёшлар етакчиларига нисбатан қўпол ва ҳақоратомуз муносабатда бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинроқ у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг