Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси тайинланди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Швеция қироллигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб ишлаб келаётган Нодир Ғаниев лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди. У Ўзбекистоннинг Франциядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.

Билдирилишича, янги тайинланган элчи Нодир Ғаниев Франция пойтахтига етиб борган. У 2018-2023 йилларда мамлакатнинг Париждаги элчихонасига раҳбарлик қилган ва Ҳиндистондаги элчи этиб тайинланган Сардор Рустамбоев ўрнига тайинланди.

Қайд этиш жоизки, 2022 йилда Ўзбекистоннинг Стокгольмдаги дипломатик ваколатхонаси очилиб, у мамлакатнинг хорижий давлатлардаги 36-элчихонаси бўлганида Нодир Ғаниев Ўзбекистоннинг Швеция қироллигидаги Муваққат ишлар вакили этиб тайинланган. 2023 йилда эса Ғаниев Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи Фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида иш бошлади. Шу йилнинг ноябрь ойида у Стокгольм шаҳрида Швеция қироли Карл XVI Густавга ишонч ёрлиқларини топширди

Маълумот учун, 53 ёшли дипломат Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг шарқшунослик факультетини тамомлаган. У 1994 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб, марказий аппарат ва мамлакатнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаган.

Ғаниев Швецияга жўнаб кетишидан олдин ТИВнинг Европа давлатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган. У инглиз, араб, рус ва француз тилларини билади.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Ўзбекистон элчи Нодир Ғаниев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг