Ўзбекистоннинг элчиси Швеция Қироли билан учрашди
Олам
−
10 Ноябрь 2023
4164Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Нодир Ғаниев Стокгольм шаҳрида Швеция Қироли Карл XVI Густавга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Маросим доирасида элчи Нодир Ғаниев Швеция қироли билан суҳбатлашган, унда сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.
Суҳбат якунида Швеция монархи элчини лавозимга тайинлангани билан табриклаган ва унинг ушбу масъулиятли лавозимдаги фаолияти Швециянинг Ўзбекистон билан кўп қиррали муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қилишига умид билдирган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Ўзбекистоннинг янги элчихонасини Муваққат ишлар вакили сифатида бошқариб келаётган Нодир Ғаниев Фавқулодда ва мухтор элчи этиб тайинланган эди. У 52 ёшда. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг филология ва шарқшунослик факультетини тамомлаган. 1994 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаб, марказий аппаратда ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда фаолият юритиб келмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15