Стокгольмда Ўзбекистон элчихонаси очилади

Жамият

image

Стокгольмда Ўзбекистоннинг элчихонаси очилади. У Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги 36-элчихонаси ҳисобланади. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 3 август куни Ўзбекистоннинг Швециядаги янги элчихонасининг биринчи дипломати Стокгольмга келган. Маслаҳатчи этиб тайинланган Нодир Ғаниев Ўзбекистон Республикасининг Швеция Қироллигидаги Муваққат ишлар вакили вазифасини бажаради.

У Фарғонада туғилган, 50 ёшда. 1993 йилда Тошкент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг Шарқ филологияси факультетини тамомлаган. 1994 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб, марказий аппаратда ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаган.

Швецияга жўнаб кетишдан олдин у Ташқи ишлар вазирлигининг Европа давлатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Инглиз, араб, рус ва француз тилларини билади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг