Ўзбекистоннинг БМТдаги вакилига янги дипломатик даража берилди

Жамият

image

Ўзбекистон Президентининг фармонига биноан, республиканинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимовга Фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик мартабаси берилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар тарқатди.

Бахтиёр Ибрагимов Тошкент шаҳрида туғилган, 54 ёшда. 1992 йилдан бери Ташқи ишлар вазирлигида турли лавозимларда, жумладан, Ўзбекистоннинг АҚШ ва Жанубий Кореядаги элчихоналарида ишлаган.

Бахтиёр Ибрагимов 2017 йил май ойида Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили этиб тайинланганди.

2019 йил июнь ойида Ўзбекистон биринчи марта БМТ Бош ассамблеясининг 73-сессиясида навбатдаги сессия раисининг ўринбосари этиб сайланди. Ушбу вазифани Бахтиёр Ибрагимов мамлакатнинг доимий вакили сифатида БМТ Бош ассамблеясининг 74-сессиясида 2019 йил сентябрь ойидан 2020 йил сентябрь ойигача амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бахтиёр Ибрагимов БМТ

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг