Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси океанортидаги фуқароларни огоҳлантирди
Жамият
−
03 Июнь 2020
11853Хабарингиз бор, АҚШда афроамерикалик Жорж Флойднинг полиция ходими тиззаси остида нафас ололмай ўлиши ортидан бошланган тартибсизликлар кундан кунга кучайиб боряпти. Шу сабабли Ўзбекистоннинг Америкадаги элчиси Жавлон Ваҳобов мамлакатдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди.
“АҚШнинг қатор шаҳарларидаги вазият туфайли Ўзбекистон элчихонаси АҚШдаги барча Ўзбекистон фуқароларидан эҳтиёт чораларини кўришини, маҳаллий ҳокимият кўрсатмаларига амал қилиб, одамлар тўпланган жойлардан узоқроқ юришни сўрайди. Сизнинг хавфсизлигингиз – бизнинг бош мақсадимиз!”, деган элчи Ваҳобов.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 май куни Миннеаполис полицияси афроамерикалик Жорж Флойдни ҳибсга олди. Қўлга олиш пайтида полициячи эркакнинг бўйнини тиззаси билан босиб турди. Флойд “мен бўғиляпман”, деб бир неча марта айтган бўлса ҳам ҳуқуқ-тартибот идораси ходими бунга эътибор бермаган. Оқибатда, эркак реанимацияда вафот этган. Бу АҚШда оммавий норозилик ва тартибсизликларни келтириб чиқарди.
Суд-тиббий экспертизаси Жорж Флойд бошқа ёндош касалликлардан эмас, айнан бўйин ва елканинг қаттиқ босилишидан нафас ололмай ўлганини таъкидлади.
Америка шаҳарларида бошланган талотўпда 11 киши ҳалок бўлгани айтилди. АҚШда бошланган норозиликлар Франция, қисман Буюк Британия ва Германияга ҳам таъсир қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь