Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида камида биттадан нодавлат ОТМ очилади
Жамият
−
26 Октябрь 2020
3679Ўзбекистонда 2021 йил 1 сентябрга қадар ҳар бир ҳудудда нодавлат, жумладан давлат-хусусий шериклик асосида камида биттадан олий таълим ташкилоти ташкил қилинади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегиқулов матбуот анжумнида маълум қилди.
Таъкидланишича, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган мазкур янгилик олий таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Олий таълим муассасаларининг миллий рейтингида сўнгги 5 йил давомида доимий равишда биринчи 3 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМларга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича академик ва молиявий мустақиллик берилади.
Бундан ташқари, мактаб битирувчиларнинг 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичи олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларида инобатга олинади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь