ОТМга кириш имтиҳонларида мактаб битирувчисининг баҳолари инобатга олинади

Жамият 4034
image

Мактаб битирувчиларнинг 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичи олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларида инобатга олинади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди. 

Шерматовнинг таъкидлашича, бу — Президент топшириғи ва фармон лойиҳасида ўз аксини топади. 

“Ўқувчи мактабда 11 йил ўқияпти, лекин тақдири бир кунда ҳал бўляпти. Балки ўша куни касал бўлгандир, балки яхши ухламагандир. Шу боис Президентимиз бу бўйича топшириқ берганлар, ўқувчиларнинг мактабда олган баҳолари, яъни, охирги олти йиллик натижалари инобатга олинади”, деди Шерматов.

Қайд этилишича, 7-синф битирувчиларини профессионал ташхислаш орқали касбий мойиллиги аниқланади. Умумтаълим мактаби ўқувчилари учун кичик мутахассисликлар бўйича қисқа муддатли курслар ташкил қилинади, мактаб битирувчилари шуғулланиши мумкин бўлган касб ва лавозимлар белгиланади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 171
Рейтинг: 3
Теглар
t
×