Миллий рейтингда кучли учликка кирган ОТМларга академик ва молиявий мустақиллик берилади

Жамият 2528
image

Олий таълим муассасаларининг миллий рейтингида сўнгги 5 йил давомида доимий равишда биринчи 3 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМларга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича академик ва молиявий мустақиллик берилади. 

Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан ўтказилаётган матбуот анжуманида шу ҳақда айтиб ўтди.

Академик ва молиявий мустақилликни белгилашда эса халқаро эътироф этилган таъриф ва стандартларга асосланилади, яъни мустақиллик мезонлари Европа университетлари ассоциацияси стандартларига мувофиқ қабул қилиш белгиланмоқда.

Маълумот учун, ОТМларнинг 2020 йил учун миллий рейтингида дастлабки учта ўринни Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти, Самарқанд давлат университети эгаллади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 72
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×