Telegram
Биринчи билинг!
Спорт
−
15 Март
3032Бугун, 15 март куни Мўғулистонда давом этаётган хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ушбу турда Ўзбекистон жамоаси Таиланд вакиллари билан тўқнаш келиб, 10:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва муддатидан аввал қитъа биринчлигида ғолиб бўлди.
16 март куни ўзбекистонлик хоккейчилар сўнгги турда БАА жамоаси билан куч синашади.
Осиё чемпионатида 6 та давлат терма жамоаси иштирок этмоқда. Ўзбекистон жамоаси ўтган турларда Туркманистонни 5:0, Эронни 14:1, Мўғулистонни 7:4 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди.
LiveБарчаси