Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Францияда ўтказилган турнирда ғолиб бўлди
Спорт
−
29 Январь
2215Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров Франциянинг Нант шаҳрида ўтаётган халқаро мусобақада ғалаба қозонди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмиати (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Узунликка сакраш дастурида иштирок этган Анваров 7.88 метр натижа қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мезбон атлетларга насиб этди.
Бугунги кун дастурида Ўзбекистон вакилларидан Сафина Садуллаева айни шу турнирда баландликка сакраш секторида қатнашади. Шунингдек, айни кунларда Эстонияда ўтказилаётган халқаро турнирда ўз имкониятларини синовдан ўтказаётган Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида иштирок этади.
LiveБарчаси