Нега фақат Роналду қутқариши керак? – Болт МЮ услубини танқид қилди

Спорт 1336
image

Дунёнинг энг тезкор одами ва “Манчестер Юнайтед”нинг ашаддий мухлиси ҳисобланган ямайкалик спринтер Усэйн Болт “қизил иблислар”нинг ҳозирги ҳолати, кўрсатаётган ўйин услуби, ҳамда натижаларини кескин танқид қилди. 

“Роналду ҳар бир ўйинда “Манчестер Юнайтед”ни қутқариб қолмоқда. Нега, ҳамма ишни битта футболчи бажариши керак? МЮ узоқ вақтдан бери яхши футбол кўрсатмаяпти. Жамоа жуда бўш ва суст. Алекс Фергюсон мураббий бўлган пайтда, у футболчилардан ғалабани талаб қилган бўлар эди. Клубда тажавузкорлик йўқолиб қолган”, дейди Болт 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда “Манчестер Юнайтед” АПЛ турнир жадвалида 17 очко билан 6-поғонани эгаллаб турибди.

Маълумот учун, Усэйн Болт енгил атлетиканинг спринт (югуриш) баҳсларида (100 м, 200 м, эстафета х 400 м) Пекин-2008, Лондон-2012, Рио-2016 Олимпиадалари чемпиони ҳисобланади.


 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 30
Рейтинг: 3.2
t
×