Енгил атлетика. Суҳроб Хўжаев Осиё ўйинлари шоҳсупасига кўтарилди
Спорт
−
30 Сентябрь 2023
5056Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилаётган Осиё ўйинларининг 7-кунида енгил атлетиканинг осқон улоқтириш дастури бўйича баҳслар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон номидан қатнашган Суҳроб Хўжаев мамлакат терма жамоаси ва делегация ҳисобига дастлабки медални тақдим қилди.
Босқон улоқтириш секторида қатнашган Хўжаев 70,79 метр натижа қайд этган ҳолда мусобақанинг бронза медалига эга чиқди. Ушбу дастурда олтин ва кумуш медаллари Хитой ва Қатар вакилларига насиб этди.
Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси айни дамда жами 37 та медаль (10 та олтин, 11 та кумуш, 16 та бронза) жамғарган ҳолда умумий рейтингнинг 5-поғонасини банд этиб турибди.
LiveБарчаси
Шавкат Мирзиёев Саудияга етиб борди.
11 Ноябрь
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь