Паралимпиада: эртага 8 нафар ўзбекистонлик спортчи медаллар учун кураш олиб боради

Спорт

image

Эртага, 27 август куни XVI ёзги Паралимпия ўйинларида 8 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга киришади.

Тошкент вақти билан соат 05:30 дан бошлаб пара енгил атлетиканинг узунликка сакраш турида (T11 класс) Асила Мирзаёрова, диск улоқтириш турида (F55 класси) Нурхон Қурбонова медаллар учун курашда иштирок этади.

Соат 06:30 дан бошлаб пара дзюдо беллашувларига старт берилади. Эркаклар ўртасида 60 кг вазн тоифасида Шерзод Намозов ва 66 кг вазнда Учқун Қуронбоев баҳс олиб боради.

Соат 06:45 да аёллар ўртасида (S13 класс) 400 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича Шоҳсанамхон Тошпўлатова саралаш босқичида иштирок этади.

Соат 07:10 да пара академик эшкак эшиш турида Отабек Қўчқоров ҳамда Феруза Бўрибоева (PR2 mix 2X класс) 2 000 метр масофада баҳсларга киришади.

Соат 07:45 да аёллар ўртасида 200 метр масофага югуриш бўйича (T37 класс) саралашда Сабина Суханова иштирокини бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Токиода Ўзбекистон Паралимпия делегацияси шу вақтга қадар битта бронза медалига эга чиқди. 100 метр масофага баттерфлай усулида сузиш бўйича Ислом Асланов 3-ўринни қўлга киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Токио-2020 Енгил атлетика Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси Нурхон Қурбонова Паралимпиада Шерзод Намозов

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг