Ўзбекистонлик ватандошини ўлдиришда айбланиб, қўлга олинди
Олам
−
30 Июль 2019
4232Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. У 50 ёшли ватандошини ўлдирганликда гумон қилиняпти. Воқеа жорий йилнинг 27 июль куни Уйғур туманидаги Шонжи қишлоғида юз берган. Қишлоқдаги уйлардан бирида эркак жасади қотиллик аломатлари билан топилган.
Олма-ота вилояти полиция департаменти жабрланувчининг 50 ёшли Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган. Маҳаллий полиция “иссиқ из” ортидан бориб, жиноятда гумонланаётган 33 ўзбекистонликни қўлга олган.
“Жабрланувчи ва гумонланувчи июль ойида меҳнат шартномаси бўйича Қозоғистонга келишган ҳамда Шонжи қишлоғидаги қурилиш объектларидан бирида ишлашган. Улар ижарага олинган квартирада яшашган. Ўзбекистонликлар ўртасида оддий жанжал келиб чиққан, шунда эркаклардан бири пичоқни қўлга олган. Ҳозирда қотиллик ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатилган ва тергов олиб борилмоқда. Гумонланувчи қамоққа олинди”, дейилади вилояти ПД хабарида.
Таъкидланишича, жиноят қуроли бўлган ошхона пичоғи топилди ва тергов материалларига бириктирилди. Икки эркак ўртасидаги жанжалга нима сабаб бўлгани тергов давомида аниқланади.
LiveБарчаси