Ўзбекистонлик ўсмирлар Россиянинг “Мангу аланга”сини ўчирди (видео)

Олам

image

Кеча, 10 декабрь куни Россияда Хотира майдонидаги “Мангу аланга”ни қор билан ўчирган ўзбекистонлик ўсмирлар оиласи билан биргаликда мамлакатдан депортация қилиниши мумкин. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича бош бошқармаси хабар берди.

Гап шундаки, Красное Село ҳудудида айланиб юрган 3 нафар ўсмир “Мангу аланга”га қор тўпини улоқтирган  ва уни ўчириб қўйган. Полиция дастлаб икки мактаб ўқувчиси – Ўзбекистондан Санкт-Петербургга келган 14 ва 10 ёшли ака-ука билан суҳбат ўтказиб, уларни ота-онасига топширган. Шундан сўнг, мигрантларнинг оилалари керакли ҳужжатларни расмийлаштирмасдан Россияда яшаётгани маълум бўлган.

Давлат Думаси депутати Александр Хинштейннинг таъкидлашича, ушбу воқеага болаларда мамлакатнинг қадриятлари ҳақида маълумот ва тушунчаларнинг етишмаслиги сабаб бўлган.

“Шу муносабат билан полиция иккала оилани Россия Федерациясидан чиқариб юбориш тўғрисида ариза билан судга материаллар тайёрламоқда. Шунингдек, ўсмирлар ва уларнинг ота-оналари процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун тергов органларига жалб қилинган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Астрахан вилоятида яна бир Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва ҳибсга олинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистонлик ўсмирлар Мангу аланга

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг