Ўзбекистонлик UFC жангчиси рақибсиз қолди

Спорт

image

Ярим оғир вазн тоифасидаги UFC жангчиси ўзбекистонлик Богдан Гуськовнинг рақиби бразилиялик Жонни Уокер жароҳат олди ва октагонга кўтарила олмайди. Бу ҳақда “ММА Orbit” нашри хабар берди.

Манбага кўра, 19 январь куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 311 турнири доирасида ўзбекистонлик Богдан Гуськовга қарши октагонга чиқиши белгиланган Жонни Уокер жароҳат олгани сабаб ўзбекистонлик жангчи рақибсиз қолган. Ҳозирча Гуськовнинг янги рақиби ким бўлиши аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Калифорния штати Лос-Анжелес штатидаги ёнғин сабаб UFC 311 турнири ўтказилмаслик хавфи остида қолганлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жонни Уокер Богдан Гуськов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг