Богдан Гуськов нега 2 давлат байроғи остида жанг қилишига изоҳ берди
Спорт
−
19 Февраль 4494 1 дақиқа
UFC ярим оғир вазн тоифаси жангчиси ўзбекистонлик спортчи Богдан Гуськов нима сабабдан жангларга Россия ва Ўзбекистон байроғини олиб чиқишини тушунтирди.
“Одамларнинг иккита байроқ остида жанг қилишимга муносабати жуда салбий. Улар мени ҳатто сотқинга ҳам чиқариб қўйди. Мен бу каби инсонларга жавоб ҳам қайтармайман. Келинг тушунтираман. Мен Ўзбекистонда туғилганман ва катта бўлганман. Бу мамлакат менга кўп нарса берди. Россияда яшасам ҳам ўзбекистонлик эмасман деб айтолмайман. Россияда мен қонун бўйича яшайман, ҳурмат қиламан ва ҳеч қандай қоидаларни бузмайман. Ҳикоям шундай кўриниш олган ва мен ҳар икки давлат учун охиригача курашишга тайёрман”, дейди Гуськов.
Маълумот ўрнида, Богдан Гуськов 1992 йилда Дукентда туғилган ва 19 ёшида Москвага кўчиб кетган. Богдан UFC’да айни вақтга қадар 4 та жанг ўтказиб, 3 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. У промоушен рейтингида 13-ўринни банд этиб келмоқда.
Live
Барчаси