Узоқ кутилган UFC 311 турнири ўтказилмаслик хавфи остида қолди
Спорт
−
10 Январь
2287Лос-Анжелесда бўлиб ўтиши керак бўлган UFC 311 мусобақаси шаҳардаги ёнғин сабаб бошқа кунга қолдирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда промоушенга алоқадор бир қанча манбалар хабар берди.
Маълум бўлишича, 19 январга ўтар кечаси АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида 2025 йилнинг дастлабки рақамли турнири бўлиб ўтиши режа қилинган UFC 311 турнири ўтказилмаслиги ёки бошқа манзилга кўчирилиши мумкин. Бунга сабаб қилиб, 4 кундан бери давом этаётган ўрмон ёнғинлари кўрсатилмоқда. Айни дамга қадар ёнғин сабаб 5 киши ҳалок бўлди. 10 минг гектар майдон ёнғин билан қопланган. Минглаб одам хавфсиз жойларга эвакуация қилинган. Ҳозиргача, етказилган зарар 57 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Қайд этиш жоиз, 19 январга ўтар кечаси бўлиб ўтиши керак бўлган UFC 311 турнири марказий жангида енгил вазн тоифаси чемпиони Ислом Махачев даъвогар Арман Царукяндан камарини ҳимоя қилади. “Co-main event”да эса энг енгил вазн тоифаси чемпиони Мераб Двалишвили Умар Нурмуҳаммадовни синовдан ўтказади. Шунингдек, ушбу турнирда ўзбекистонлик жангчи Богдан Гуськов Жонни Уокерга қарши октагонга кўтарилиши белгиланган.
LiveБарчаси