Ўзбекистонлик жангчи UFC 311 турнирида қанча ишлаб топгани маълум бўлди

Спорт

image

Ярим оғир вазн тоифасида UFC жангчиси ўзбекистонлик Богдан Гуськов UFC 311 турнирида умумий 86 минг доллар миқдорида мукофот пулига эга чиқди. Бу ҳақда “MMA Junkie” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Богдан Гуськов Билли Элакана билан жангдан кейин умумий 86 минг доллар ишлаб топди. Шундан 43 минг долларни бонус учун олган бўлса, қолгани ҳомийлардан, телетранслациялардан тушган маблағдан олган улушга тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик жангчи 19 январь тонгида бўлиб ўтган UFC 311 турнири прелим кардида америкалик Билли Элеканага қарши октагонга чиқди ва иккинчи раундда бўғиш услуби орқали ғалаба қозонганди.

Богдан Гуськов дастлаб, турнир бошланишидан олдин Жонни Уокерга қарши жанг қилиши керак эди, аммо бразилиялик спортчи мусобақага 3 кун қолганида жароҳат олиб, октагонга чиқа олмаслигини маълум қилганди. Кейин промоушен Билли Элеканани Гуськовга рақиб қилиб берди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Богдан Гуськов Билли Элакана

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг