Ўзбекистонлик таэквондочи қиз Жаҳон чемпиони бўлди

Спорт

−

image

Айни кунларда Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида таэквондо WT бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. 17 ноябрь кунги беллашувларда уч нафар Ўзбекистон вакили медаллар учун курашга киришди. 

Эътиборлиси, аёллар ўртасида +73 кгда мамлакат шарафини ҳимоя қилган Светлана Осипова Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Финалгача бўлган йўлни ишончли тарзда босиб ўтган Осипова ҳал қилувчи баҳсда исроиллик Дана Арзанни 3 раундда (2:1) мағлубиятга учратди. Шундай қилиб, Светлана Жаҳон чемпионатларида ғалаба қозонган биринчи ўзбекистонлик таэквондочи қизга айланди.

Кечаги кунги баҳсларда эркаклар ўртасида +87 кг вазн тоифасида Марат Мавлонов иккинчи бошқичда америкалик Жонатан Ҳелига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирча Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 3 та медаль мавжуд. Бунгача Никита Рафалович ва Феруза Содиқова мундиал баҳсларининг бронза медали соҳибига айланишганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг