Таэквондо. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этди

Спорт

image

Мексиканинг Гвадалахара шаҳри мезбонлик қилган таэквондо WT бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари ниҳоясига этди. Мундиал баҳсларида Ўзбекистон вакиллари ҳам муносиб иштирок этиб, кучлилар қаторида эътироф этилишди.

Турнирнинг сўнгги кунида даянга чиққан ўзбекистонлик Амир Тўраев (-58 кг) ҳамда Зуҳра Тожиматова (-46 кг) 1/32 финалда мусобақани тарк этишди, лекин шундай бўлса ҳам Мексика мундиали Ўзбекистон учун тарихий аҳамият касб этди. 

Ўзбек таэквондочилари Жаҳон чемпионатида 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 4 та медалга сазовор бўлишди.

Олтин медаль:

+73 кг: Светлана Осипова.

Кумуш медаль:

-63 кг: Нияз Пўлатов.

Бронза медаль:

-87 кг: Никита Рафалович;

-62 кг: Феруза Содиқова.


Мақола муаллифи

Теглар

Taekvondo Osipova

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг