Таэквандо. Ўзбекистонлик спортчилар Жаҳон чемпионатида совриндор бўлди
Спорт
−
16 Ноябрь 2022
4024Айни кунларда Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида таэквондо WT бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон вакилларидан эркаклар ўртасида -87 кгда Никита Рафалович, аёллар ўртасида эса -62 кгда Феруза Содиқова мамлакат шарафини ҳимоя қилди.
Эътиборлиси, икки ўзбекистонлик спортчи ҳам турнирнинг ярим финал босқичигача рақибларини доғда қолдирди. Финалолди баҳсларда Рафалович сербиялик Меҳди Ҳодабахшига, Содиқова эса грециялик Теопоула Сарванакига қарши жанг қилиб, мағлубиятга учради. Шундай қилиб, иккала Ўзбекистон вакили ҳам мундиалда бронза медалини қўлга киритди.
Маълумот учун, Никита Рафалович шу вақтга қадар 2018 йилда Жакарта мезбонлик қилган Осиё ўйинларида, шунингдек Хошиминда ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб чиққан. Феруза Содиқова эса Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтган Ислом бирдамлиги ўйинларида зафар қучган.
LiveБарчаси