Ўзбекистонлик спортчи Жаҳон чемпионатида кумуш медаль соҳибига айланди
Спорт
−
19 Ноябрь 2022
5955Айни пайтда Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида таэквондо WT бўйича Жаҳон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда. 18 ноябрь кунги жангларда ҳам Ўзбекистон вакиллари медаллар учун баҳсларга киришди.
Эътиборлиси, -63 кг вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик Нияз Пўлатов Озарбайжон, Миср, Эрон, Хорватия ва Испания вакилларини мағлуб этиб, финалгача етиб келди. Ҳал қилувчи баҳсда эса Пўлатов хитойлик Лианг Юшуаига имкониятни бой бериб, Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди.
Маълумот учун, ҳозирча Ўзбекистон вакилларининг турнирдаги медаллари сони тўрттани ташкил қилмоқда. Бунгача Никита Рафалович ва Феруза Содиқова мундиалнинг бронза медалларига эга чиқишган бўлса, Светлана Осипова мусобақа олтин медалини қўлга киритган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь