Улуғбек Рашидов Жаҳон чемпионатини муваффақиятсиз якунлади

Sport

image

Айни кунларда Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида таэквондо WT бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. 16 ноябрь кунги баҳсларда икки нафар Ўзбекистон вакили даянга чиқди.

Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашидов -68 кг вазн тоифасида дастлаб Пуэрто-Рико вакили Адриан Бенитезни икки раундда йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди. Чорак финалда Рашитов озарбайжонлик Жавад Агаев билан тўқнаш келиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва мусобақадаги иштирокини якунлади.

Аёллар ўртасида -49 кгда Зарнигор Ҳусниддинова илк босқичдаёқ мағлубиятга учраб, медаллар учун курашни тўхтатди.

Маълумот учун, -68 кг вазнда Улуғбек Рашидовни доғда қолдирган Озарбайжон вакили Жавад Агаев мусобақа якунида бронза медалига эга чиқди. -68 вазн тоифасида ғолиблик жанубий кореялик До-Юн Квонга насиб этди.


Rate Count

261

Rating

3

Rate this article

Share with your friends