Ўзбекистонлик шифокорлар Қатарга бепул саёҳат қилиши мумкин

Олам 15099
image

Қатарнинг Qatar Airways миллий авиакомпанияси коронавирус пандемияси даврида қилган ишлари учун миннатдорчилик сифатида дунёнинг турли мамлакатларидаги, шу жумладан ўзбекистонлик тиббиёт ходимларига бепул 100 минг дона чипта ажратди. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида маълум қилинди.

“Энди пандемияга қарши курашган учун бирон бир нарса бериш бизнинг навбатимиз. Бу жасур касб эгалари қилган ишлари учун миннатдорчилик билдиришга тил ожиздир. Аммо бизнинг кичик таклифимиз уларга муносиб дам олишга имкон беради, деган умиддамиз. Улар энди оилалари ёки дўстлари билан бирга Қатарга ташриф буюришлари ва улар орзу қилган саёҳатни амалга оширишлари мумкин“, дейилади авиакомпания хабарида.

Таъкидланишича, ҳар бир мамлакат аҳолисига қараб ўз квоталари бўйича квота олиш ҳуқуқига эга бўлади. Дунё бўйлаб шифокорлар, ҳамширалар, фармацевтлар ва тиббий лаборатория ходимлари бепул саёҳат қилиш учун ариза беришлари мумкин. Барча тиббиёт ходимлари рўйхатдан ўтганидан сўнг аэропортда тақдим этишлари учун касбларини тасдиқловчи сертификатларга эга бўлишлари керак.

Акция 12 май куни соат 03:00 да бошланган ва Тошкент вақти вақти билан 19 май соат 03:00 гача давом этади. Ушбу давр мобайнида иштирокчилар Qatar Airways веб-сайтида рўйхатдан ўтишлари керак. Шундан сўнг, компания рўйхатдан ўтган одамга эконом классда бепул саёҳат учун почтадан промо-код юборади.

Таъкидланишича, Qatar Airways акция қатнашувчиларига Доҳадаги Ҳамад халқаро аэропортидаги барча Duty Free дўконларида 2020 йил 31 декабргача 35 фоиз чегирма тақдим этади.

 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 698
Рейтинг: 3.1
t
×