Ўзбекистонлик киракаш машҳур спортчи қизни зўрлашга уринди
Олам
−
30 Апрель 2019
17087Москвада ўзбекистонлик киракаш бадиий гимнастика бўйича Россия спорт устасини зўрлашга уринди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Москва бўйича тергов бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 27 апрель куни кечаси 22 ёшли такси ҳайдовчиси 25 ёшли спортчи қизга нисбатан жинсий характердаги ҳаракатларни амалга оширишга уринган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари гумонланувчини қўлга олган.
Спортчи қиз автомобилни ўз вақтида тарк этишга улгургани сабабли жабрланмаган. Аммо у автомобилда сумкасини қолдириб кетган, ҳайдовчи уни ўзига олишга қарор қилиб, 30 минг рубллик ўғриликни содир этган.
Ўзбекистонлик эркакка “зўрлашга суиқасд қилиш” ва “ўғрилик” моддалари бўйича айблов қўйилди.
Таъкидланишича, спортчи қиз BostonCup халқаро мусобақасининг мутлақ чемпиони, Россия жамоавий биринчилиги совриндори ҳисобланади.
LiveБарчаси