Ўзбекистонлик қиз Кореядаги нуфузли турнир ғолиби бўлди
Спорт
−
04 Август 2023
3530Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Чарос Қаюмова Кореяда бўлиб ўтаётган халқаро турнир ғолибига айланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 3 август куни Корея Республикасининг Мужу шаҳрида бўлиб ўтаётган таэквондо WТ бўйича халқаро “Kimunyong Cup“ турнири доирасида -53 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Чарос Қаюмова олтин медални қўлга киритган.
Чарос Қаюмова мусобақада дастлаб Япония, ярим финалда Ветнам, финалда эса Корея терма жамоаси аъзоларини мағлубиятга учратди ва мусобақада ўз вазн тоифаси бўйича етакчи бўлди. Мазкур мусобақа G1 таснифидан ўрин олган бўлиб, унда ғолибликни қўлга киритган ўзбекистонлик таэквондочи қиз эндиликда 10 рейтинг очкони ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Светлана Осипова Бутунжаҳон ёзги Универcиада ўйинларининг бронза медалини қўлга киритгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, ушбу 2 август кунги беллашувларда 3 нафар Ўзбекистон вакили совриндор бўлгани хабар қилинганди. Жумладан, таэквондочилардан Феруза Содиқова кумуш, Нажмиддин Қосимхожиев бронза медалига эга чиқди. Шунингдек, ушу баҳсларида омадини синаб кўрган Азизбек Исроилов ҳам шоҳсупанинг 3-поғонасидан жой олди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь