Ўзбекистонлик спортчиларнинг Универсиададаги медаллари сони учтага кўпайди
Sport
−
02 August 2023 6254 1 minute
Хитойнинг Ченду шаҳрида давом этаётган Бутунжаҳон Универсиадасининг навбатдаги кунида ўзбекистонлик таэквондо усталари совриндорлар қаторидан жой олди.
Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.
Таэквондо WT баҳсларида икки карра Жаҳон чемпионати совриндори Феруза Содиқова кумуш медални қўлга киритди. Содиқова -62 кг вазн финалида таиландлик рақибасига имкониятни бой берди. Шунингдек, мусобақада ярим финалга етиб борган Нажмиддин Қосимхожиев (-74 кг) бронза медалига сазовор бўлди.
Ушунинг жанговар йўналишида -80 кг вазн тоифасида ярим финал босқичигача етиб келган Азизбек Исроилов ҳам бронза медалига эга чиқди. Ҳозирча Ўзбекистон делегациясининг жамғарган медаллари 7 та кумуш ва 3 та бронзани ташкил этмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August