Ўзбекистонлик футболчи “Брентфорд”да дебют қилди

Sport

image

Англиянинг “Брентфорд” клубига кўчиб ўтган ўзбекистонлик футболчи Муҳаммадали Ўринбоев ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

У “Брентфорд Б”нинг “Рединг” U-21 жамоасига қарши ўйинида баҳсни асосий таркибда бошлаб, 60-дақиқада захирага олинди.

“Янги футболчи дастлабки дақиқалардан ишонч билан ҳаракат қилди. Ўринбоев бурчак ва жарима тўпларидан хавфли вазиятларни яратди. У 38-дақиқада кетма-кет сифатли узатмаларни амалга оширди”, дейилади “Брентфорд” расмий сайтида.

Маълумот учун, ўртоқлик ўйини 2:1 ҳисобида “Рединг” ёшлари фойдасига ҳал бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 18 ёшли футболчи Муҳаммадали Ўринбоевни АПЛ клуби февраль ойи бошида ижарага олганди.

“Брентфорд”га ўзбекистонлик футболчининг ижараси 200 минг еврога тушди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends