Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубогини ғалаба билан бошлади
Спорт
−
13 феврал 2025 10294 1 дақиқа
Хитойда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги старт олди. Илк турда Ўзбекистон терма жамоаси Яманни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси мусобақадаги илк ўйинни Яманга қарши ўтказди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 26-дақиқасида Муҳаммадали Ўринбоев ҳисобни очди ва бу гол ўйин якунига қадар ягоналигича қолди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси турнир иккинчи турида Индонезияга қарши майдонга тушади. Мазкур ўйин 16 февраль куни бўлиб ўтади.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август