Англия клуби ўзбекистонлик футболчи трансферини эълон қилди
Спорт
−
01 Февраль
12777Расман Англиянинг “Брентфорд” клуби ўзбекистонлик 18 ёшли футболчи Муҳаммадали Ўринбоевни ўз сафига қўшиб олганини маълум қилди.
“Брентфорд”га хуш келибсан,Али”, дейилади жамоа матбуот хизмати хабарида.
Қайд этиш жоиз, “Брентфорд”га ўзбекистонлик футболчининг ижараси 200 минг еврога тушди.
Эътиборлиси, мазкур клубда англиялик машҳур футболчи Дэвид Бекхэмнинг ўғли Ромео Бекҳем ҳам тўп тепади. Қизиғи, кичик Бекхэм Ўринбоев билан бир хил позицияда тўп тепади.
Маълумот учун, Ўринбоев ўтган мавсум Тошкентнинг “Пахтакор” клуби сафида Осиё Чемпионлар лигасида 3 та ўйинда майдонга тушишга улгурган. У Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023