Расман! Криштиану Роналду Тошкентга келмади

Sport

−

image

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду “Пахтакор”га қарши баҳсда иштирок этмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Маълум бўлишича, “Ал-Насср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ОФК Элит Чемпионлар лигаси 4-тури доирасида Тошкентда “Пахтакор” жамоасига қарши кечадиган учрашувга келмаган.

Маълумот учун, турнирнинг тўртинчи тур учрашуви жорий йилнинг 2 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади. Жамоа бугун, 31 октябрь куни хусусий самолётда Ўзбекистонга учиб келди. Ўйиндан сўнг делегация Саудия Арабистонига қайтиб, 6 ноябрга белгиланган “Ал-Ҳазм”га қарши учрашувга тайёргарлик кўради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Arriyadiyah” нашри жамоа бош мураббийи Анге Постекоғлу ҳимоячи Моҳамед Симакан ва вингер Кингсли Команни ҳам Ўзбекистонга йўл оладиганлар рўйхатига киритмагани ҳақида ёзган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends