Ўзбекистонлик дзюдочилар “Катта Дубулға” турнирини топ-3'да якунлади

Спорт

image

Жорий йилнинг 1-3 март кунлари Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” турнири баҳслари бўлиб ўтди. Мусобақа якунларига кўра, мезбон жамоа вакиллари жами 6 та медалга эга чиқиб, баҳсларни кучли учликда якунлади.

3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медаллига эга чиққан Франция терма жамоаси 1-ўринни, 2 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медали билан дзюдо ватани Япония 2-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон вакилларидан -60 кг да Достон Рўзиев, -100 кг вазнда эса Музаффарбек Тўрабоев олтин медалга эга чиқиб, Париж-2024 Олимпиадаси йўлида 1000 рейтинг очкосини қўлга киритди.

Мезбонлар ҳисобига турнирдаги ягона кумуш медални аёллар ўртасида -52 кг да ўз имкониятини синовдан ўтказган Гулҳаё Жўраева қўшиб қўйди. Шунингдек, Жўраева 700 рейтинг очкосини ҳам расмийлаштирди.

-73 кг да Шаҳрам Аҳадов ва Обидхон Нўмонов, -90 кг вазн тоифасида Давлат Бобонов мусобақада шоҳсупанинг 3-поғонасидан жой эгаллашди.

Маълумот учун, энди Ўзбекистон терма жамоаси 8-10 март кунлари Австрияда бўлиб ўтадиган навбатдаги Гран-При турнирида иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

дзюдо Музаффарбек Тўрабоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг