Диёра яна Ута Абэ билан тўқнаш келиши мумкин

Спорт

−

visibility744 timer1 дақиқа

image

Ўзбекистонлик Олимпия чемпиони Диёра Келдиёрова ва япониялик дзюдочи Ута Абэ жорий йилнинг 5-6 декабрь кунлари Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган “Катта дубулға” турнирининг (Tokyo Grand Slam 2026) расмий иштирокчилари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) матбуот хизмати хабар берди.

Ҳар икки спортчи ҳам 52 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб боради. Ушбу вазн тоифасидаги мусобақалар турнирнинг биринчи куни – жорий йилнинг 5 декабрь куни ўтказилади. Ута Абэ мусобақада ўз вазн тоифасида биринчи рақам остида таснифланган.

Келдиёрова учун Токиодаги мусобақа кузда татамига қайтганидан кейинги тўртинчи халқаро турнири бўлади. Бу икки спортчининг ўзаро тўқнаш келиши қура натижаларига боғлиқ бўлади.

Икки дзюдочи сўнгги марта 2024 йилги Париж Олимпиадасида бир мусобақада иштирок этган. Ўшанда Келдиёрова 1/8 финалда Абэни сенсацион тарзда мағлуб этган ва кейинчалик Олимпия олтин медалини қўлга киритганди.

Эслатиб ўтамиз, Диёрa Келдиёрова ижтимоий тармоқларда япониялик дзюдочи Ута Абэ билан таққосланишини Лионель Месси ва Криштиану Роналду ўртасидаги рақобатга ўхшатган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг