Диёрa Келдиёрова Загреб Гран-присида бронза медалини олди
Спорт
−
09:50 674 1 дақиқа
Кеча, 13 ноябрь куни дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёрa Келдиёрова Хорватиянинг Загреб шаҳрида бўлиб ўтаётган Гран-при турнирида татамига чиқди. Баҳслар якунида Диёрa Келдиёрова ўз вазн тоифасида бронза медалга сазовор бўлди.
-52 кг вазн тоифасида иштирок этган Диёрa Келдиёрова мусобақада ярим финалга қадар муваффақиятли иштирок этди. Бироқ финал йўлланмаси учун кечган беллашувда венгриялик Роза Дьертьяшга имкониятни бой берди.
Келдиёрова учинчи ўрин учун баҳсда Франция вакиласи Бландин Понни иппон баҳоси билан мағлубиятга учратиб, мусобақанинг бронза медалига эга чиқди.
Шунингдек, Диёрa Келдиёровадан ташқари Азизбек Ортиқов, Арслонбек Тожиев, Муроджон Йўлдошев ва Давлат Бобонов ҳам иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Диёра Келдиёрова Абу-Дабида ташкил этилган “Катта дубулға” турнирининг иккинчи даврасида исроиллик Гефен Примога имкониятни бой берганди.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь