Расман! Диёра Келдиёрованинг навбатдаги турнири эълон қилинди
Спорт
−
12:15 562 1 дақиқа
Ўзбекистонлик дзюдо бўйича Олимпия чемпиони Диёра Келдиёрова Хорватиянинг Загреб шаҳрида бўлиб ўтадиган Гран-при мусобақасида иштирок этади. Бу ҳақда турнир матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур мусобақа ўзбекистонлик спортчи учун кетма-кет учинчи халқаро турнир бўлади. Келдиёрова аввал Ақтауда ўтказилган Осиё кубогида олтин медални қўлга киритган, бироқ яқинда Абу-Дабида ташкил этилган “Катта дубулға” турнирида совриндорлар қаторига кира олмаган эди.
Загреб Гран-при мусобақаси жорий йилнинг 13-15 ноябрь кунлари Хорватияда ўтказилади. Унда 70 давлатдан 520 нафарга яқин дзюдочи иштирок этади.
Маълумот учун, Диёрa Келдиёрова 2024 йил Парижда ўтказилган ёзги Олимпия ўйинларида -52 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритиб, Ўзбекистон тарихидаги илк аёл Олимпия чемпионига айланган. У мусобақа давомида амалдаги Олимпия чемпиони ва тўрт карра жаҳон чемпиони япониялик Ута Абени мағлуб этган. Финалда эса косоволик Дистрия Красничидан устун келиб, Ўзбекистонга дзюдо бўйича илк Олимпия олтин медалини тақдим этган.
Шундан сўнг, Келдиёрова фарзандли бўлгани сабабли спорт фаолиятида икки йил танаффус олган ва бир қатор йирик мусобақаларни ўтказиб юборганди.
Live
Барчаси