Ўзбекистонлик боксчи WBA камари учун жанг қилади

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Отабек Холматов навбатдаги жангини Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари учун ўтказади. Холматовнинг чемпионлик жангига WBA расман буйруқ берди.

Ярим енгил вазн тоифасида чемпионлик жангини Холматов америкалик Раймонд Фордга қарши ўтказади. Иккала боксчи ҳам 30 кун вақт давомида жанг санаси бўйича келишиб олиши керак, агар томонлар муросага кела олмаса жанг ташкилотчилиги бўйича промоутерлик савдоси ўтказилади.

Аслида Холматов камар учун британиялик Лей Вудга жанг қилиши керак эди, бироқ Вуд 7 октябрдаги жангидан сўнг камарни бўшатишга қарор қилди

“WBA жангни ҳар бир даъвогар учун 50 фоиз пул маблағини ажратиш билан ким ошди савдосига қўйиши мумкин”, дейилади ташкилот хабарида.

Маълумот учун, Отабек Холматов профбоксдаги барча – 11 та жангида ғалаба қозонган. У 11 та жангининг 10 тасида рақибларини нокаутга учратган.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Холматов Раймонд Форд Лей Вуд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made