Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё кубогига жалб этилди

Спорт

image

Ўзбекистонлик ФИФА реферилари Аҳрол Рисқуллаев ва Илгиз Танташев 2024 йил бошида Қатарда ўтказиладиган футбол бўйича катталар ўртасидаги Осиё кубогида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатидан жой олди. Тегишли рўйхат Осиё футбол конфедерацияси расмий саҳифасида эълон қилинди.

Шунингдек, рўйхатга ўзбекистонлик 2 нафар ёрдамчи ҳакамлар киритилган. Тимур Гайнулин ва Андрей Цапенко ҳам Осиё кубоги баҳсларида фаолият олиб боради. 

Ўзбекистонлик яна бир мутахассис Фарҳод Абдуллаев эса мусобақада фаолият юритувчи техник экпертлар рўйхатидан жой олган.

Маълумот учун, Осиё кубоги ўйинлари келгуси йили 12 январда старт олади. Финал ўйини эса 10 февраль куни ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё кубоги Илгиз Танташев Аҳрол Рисқуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг