Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ финалида ишлайди
Спорт
−
02 Май
3895Ўзбекистонлик FIFA рефериси Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси Осиё Чемпионлар лигасининг (ОЧЛ) ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради. Бу ҳақда мусобақа ўз саҳифасида маълум қилди.
Осиё Чемпионлар лигасининг финал қарама-қаршилиги иккита учрашувдан иборат. Ғарб ва Шарқ минтақасидан ОЧЛ финалига “Ал-Айн” ҳамда “Ёкогама Маринос” йўл олган.
Икки клуб ўртасидаги ҳал қилувчи 2-финал баҳсини бошқариш Ильгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоасига ишониб топширилди. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам берса, Рустам Лутфуллин захира ҳаками вазифасини бажаради. Шунингдек, яна бир ўзбекистонлик ҳакам Санжар Шоюсупов захира ёрдамчи ҳаками вазифасини бажариши кўзда тутилган.
Маълумот учун, “Ал-Айн” ва “Ёкогама Маринос” жамоалари ўртасидаги 2-финал ўйини 25 май куни соат 21:00 да старт олади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь