Ўзбекистонга Россиянинг яна бир вакцинаси олиб келинди

Жамият

−

image

Ўзбекистонда коронавируcга қарши қўлланилаётган вакциналар тури еттитага етди. Кеча, 10 декабрь куни Россиядан 200 000 доза Sputnik Light вакцинаси олиб келинди.

Sputnik Light бир компонентли вакцина бўлиб, у билан тўлиқ эмланиш учун бир дозасини олиш кифоя. Эслатиб ўтамиз, мамлакатга аввалроқ ушбу вакцинанинг 7 500 дозаси олиб келинган эди. 

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакцина 48 036 368 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

  • 2 404 480 дозаси AstraZeneca;
  • 36 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
  • 1 341 790 дозаси "Sputnik V"; 
  • 3 000 060 дозаси Moderna;
  • 2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech;
  • 1 976 000 дозаси Sinovac;
  • 207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан 35 610 274 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг