Ўзбекистонга “omicron” киргани нега 2 кундан кейин эълон қилинди?

Жамият

image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистонга коронавируснинг “omicron” штамми кириб келгани ҳақида маълумот берилди. Расмий хабарда вирус 7 январь куни аниқлангани айтилганди.

Бироқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 8 январь куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Отабековга таяниб, мамлакатга “omicron” кириб келмаганини эълон қилганди.

Бундай ҳолатда табиий савол туғилади: Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятни биринчилардан бориб аҳолига эълон қилиб борувчи Нурмат Отабеков вазиятдан бехабарми ёки бунинг биз билмаган ёинки билиш керак бўлмаган сабаби борми? QALAMPIR.UZ журналисти шу савол билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоевга юзланди.

“Omicron штамми, дастлаб, 7 январь куни аниқланди. Бироқ ушбу диагноз бўйича дунёнинг етакчи мутахассислари билан маслаҳатлашиш, узоқ текширувлар ўтказиш ва уни тасдиқлаш билан боғлиқ жараёнлар туфайли уни ўз вақтида эълон қилиш имкони бўлмади ва икки кундан сўнг жамоатчиликка маълум қилинди”, дейди Норбоев.

Унинг қайд этишича, самолётда “omicron” аниқланган бемор билан бирга келган 200 киши карантинга олинган. 130 нафар Ўзбекистон фуқаролари уй, 70 нафар хорижий фуқаролар меҳмонхона шароитида каратинга олинган. 


Мақола муаллифи

Теглар

omicron

Баҳолаганлар

373

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг