Мактабгача таълим ташкилотларида карантин қоидалари жорий қилинмоқда
Жамият
−
11 Январь 2022
10442Ўзбекистонга “omicron” кириб келиши ортидан Мактабгача таълим ташкилотларида карантин қоидалари жорий қилинмоқда. Унга кўра:
• давлат мактабгача таълим ташкилотларида COVID -19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талабларга қатъий риоя этилади;
• давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади;
• ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЦР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим);
• йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади;
• мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистонда коронавируснинг “omicron” штаммига чалинган илк бемор аниқланди.
LiveБарчаси