Мактабгача таълим ташкилотларида карантин қоидалари жорий қилинмоқда

Жамият

image

Ўзбекистонга “omicron” кириб келиши ортидан Мактабгача таълим ташкилотларида карантин қоидалари жорий қилинмоқда. Унга кўра:

•    давлат мактабгача таълим ташкилотларида COVID -19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талабларга қатъий риоя этилади;

•    давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади; 

•    ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЦР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим);

•    йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади;

•    мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистонда коронавируснинг “omicron” штаммига чалинган илк бемор аниқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

omicron

Баҳолаганлар

514

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг