“Omicron” Ўзбекистон билан чегарадош давлатга ҳам кириб борди
Олам
−
12 Январь 2022
8483Қирғизистонда коронавируснинг “omicron” штамми қайд этилиб, коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган.
“Миллий фтизиатрия маркази коронавирус штаммини аниқлаш учун секвенция ўтказди. Январь ойи бошида Республика юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилганлар орасидан намуналар олинди ва уларнинг иккитасида “omicron” штамми борлиги аниқланди”, дейилади хабарда.
Қирғизистонда бир кунда 465 та янги COVID-19'га чалиниш ҳолати қайд этилган. Бу сўнгги 5 ой ичидаги энг юқори кўрсаткич.
Янги “omicron” штамми туфайли Қирғизистон ўтган йилнинг 1 декабридан бошлаб, эмланган ёки эмланмаганидан қатъи назар, мамлакатга ташриф буюрувчи барчага мажбурий ПЗР тестини жорий қилганди.
Маълумот ўрнида, Британия олимлари ўтган йилнинг 24 ноябрида “дельта”дан ҳам хавфлироқ бўлиши мумкин бўлган коронавируснинг янги штамми ҳақида хабар беришди. Улар эътиборни штаммдаги мутациялар сонининг кўплигига, унинг тезроқ тарқалишига ва мавжуд вакциналарга чидамлилигига қаратди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 январь куни Ўзбекистонда коронавируснинг “omicron” штаммига чалинган илк бемор аниқланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь