Вакцина “omicron”дан ҳимоя қилмайди – Элмира Боситхонова

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш даражаси ошгани туфайли қатъий карантин жорий этиш режалаштирилмаган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев матбуот анжуманида маълум қилди.

Масъулга кўра, чекловлар киритилишининг олдини олиш учун ҳам аҳоли эмланиши керак.

Ўз навбатида, Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова ҳам коронавирусга қарши эмланишнинг аҳамияти ва вакцинанинг “omicron”га қарши самараси ҳақида фикр билдирди.

“Бир нарсани яхши тушуниш керак, вакцина “omicron”дан ҳимоя қилмайди. Эмланган одамда касаллик енгилроқ ўтади, холос. Биз уни юқтирмаслик учун жамоатчилик йиғилган жойлардаги муносабатларни камайтиришимиз ва гигиенага қаттиқ эътиборли бўлишимиз керак”, дея қўшимча қилди соғлиқниҳ Элмира Боситхонова.

Маълумот ўрнида, анжуманда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов 24 январда талабаларнинг таътили тугагач, таълим жараёни анъанавий шаклда бошланишини ҳам таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 9 январь куни Ўзбекистонга Дубайдан келган хорижлик фуқарода коронавируснинг янги омикрон штамми аниқлангани расман маълум қилинган эди. “Omicron” штамми аниқлангани сабаб 15 январдан бошлаб мамлакатда бир қатор чекловлар жорий этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

omicron

Баҳолаганлар

377

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг