ОТМлар таътилдан кейин онлайн таълимга ўтадими?
Жамият
−
10 Январь 2022
35044Олий таълим муассасаларида узайтирилган қишки таътилдан сўнг ўқиш онлайн таълимга ўтказилмайди. Жорий йилнинг 11 январидан бошланиши керак бўлган сессиялар ҳам таътилдан кейин, анъанавий равишда бўлиб ўтади. Бу ҳақда бугун, 10 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди.
“Онлайн тизимга ўтиш бўйича махсус комиссия бор. Комиссиянинг қарори қандай бўлса, барча таълим ташкилотлари шу қарор бўйича иш юритади. Бугунги кунда онлайн тизимга ўтиш назарда тутилмаган”, дейди масъул.
Таъкидланишича, эртага, 11 январдан бошланиши керак бўлган ўқиш жараёни 24 январга кўчирилган.
“Икки ҳафтадан кейин қайси режага ўтилиши аниқ бўлади”, деди Холиқов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги барча таълим муассасаларида қишки таътил муддати жорий йилнинг 24 январига қадар узайтирилган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда жорий йилнинг 7 январида коронавируснинг “omicron” штаммига чалинган илк бемор аниқланган. Шунингдек, мамлакатда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик ҳолатлар сони яна ортган. Хусусан, кеча, 9 январь куни 389 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, жами касалланганлар сони 200730 нафарга етди.
LiveБарчаси